АҚШ “Толибон” аъзоларига виза беришни тақиқламоқчи

Олам

image
0:00
0:00
download

АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен “Толибон” ҳаракати аъзоларига қўшимча виза чекловлари жорий этмоқчилигини эълон қилди. Чекловлар Афғонистон муваққат ҳукумати томонидан афғон аёлларига нисбатан камситувчи қарорлар қабул қилингани сабабли киритилиши мумкин. Бу ҳақда ТАСС хабар берди. 

“Бугун мен “Толибон” ҳаракатининг айрим амалдаги ва собиқ аъзолари, нодавлат ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлар вакиллари ҳамда Афғонистондаги қизлар ва аёлларнинг ҳуқуқига раҳна солувчи сиёсат билан боғлиқ бўлган бошқа шахслар учун қўшимча виза чекловларини жорий этиш чораларини кўрмоқдаман”, дея таъкидлаган Блинкен ўз баёнотида.

Блинкен Қўшма Штатлар “Толибон” ҳаракати қўллаётган “сиёсат”ни қоралашини маълум қилган.

“Толибон” барча афғонларнинг, шу жумладан, аёллар ва қизларнинг инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини ҳурмат қилмас экан, уларни ҳам халқаро ташкилотлар қўллаб-қувватлаши ҳамда ёрдам беришига умид қилмасин”, дея қўшимча қилди Давлат котиби. 

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг 21 декабрь куни “Толибон” ҳаракати мамлакат университетларидан талаба қизлар учун дарсларни тўхтатишни талаб қилди.

“Толибон”га кўра, бундай қарорга университет ётоқхоналарида аёлларнинг бўлиши ва уларнинг вилоятлардан ўқиш учун эркаклар ҳамроҳлигисиз келиши, талаба қизларнинг ҳижоб ўраш қоидаларига риоя қилмаслиги, эркак ва аёлнинг биргаликда ўқиши, баъзи факультетларда қизларнинг ўқитилиши ислом қонунларига зид ва афғонларнинг ғурурига путур етказиши сабаб бўлган. 

Бунинг ортидан АҚШ маъмурияти ўз иттифоқчилари билан биргаликда Афғонистондаги олий ўқув юртларида қизларнинг ўқиши тўхтатилгани муносабати билан “Толибон” ҳаракатига қарши чора кўришни режалаштираётганини маълум қилди.

Шунингдек, Афғонистонда “Толибон” аёлларга миллий ва халқаро ноҳукумат ташкилотларда ишлашни тақиқлагани ҳамда аёлларнинг телевидениеда фаолият кўрсатишини тақиқлаши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг