АҚШ “Толибон” ҳокимиятни эгаллаганидан кейин ўтказилган илк музокара бўйича маълумот берди

Олам

image

АҚШ расмийлари билан “Толибон” ҳаракати ўртасида ўтган ҳафта Қатарда ўтказилган музокаралар “асосан ижобий” бўлган. Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти матбуот хизмати раҳбари Нед Прайс маълум қилди. 

“Шанба ва якшанба кунлари (9-10 октябрь) икки кунлик учрашувлар ўтказилди. Улар ишбилармонлик муҳитида, асосан ижобий бўлиб ўтди. Биз амалий ва прагматик асосда мулоқот қилдик”, деб таъкидлаган Прайс. 

Унинг сўзларига кўра, кеча, 12 октябрь куни “Толибон” вакиллари билан яна бир учрашув бўлиб ўтган, унда АҚШ билан бирга Европа Иттифоқи мамлакатлари ва Вашингтоннинг “янада кенгроқ иттифоқчилари ва шериклари” иштирок этган. 

“Иштирокчилар орасида АҚШ, Европа Иттифоқи, Германия, Франция, Норвегия, Италия, Буюк Британия, Нидерландия, Швеция, Канада, Швейцария ва Испания бор эди”, деган у. 

Аввалроқ, Америка Қўшма Штатлари иқтисодий ҳалокат ёқасида турган Афғонистонга гуманитар ёрдам кўрсатишга рози бўлгани, лекин мамлакат янги ҳукумат ваколатларини тан олмагани ҳақида хабар бергандик. 


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Толибон

Баҳолаганлар

140

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг