АҚШ “Толибон” ҳокимиятини тан олдими? Толиблар Вашингтондан ёрдам олишини эълон қилди
Олам
−
11 Октябрь 2021
8368Аввалроқ, жорий йилнинг 9-10 октябрь кунлари АҚШ делегацияси Қатар пойтахти Доҳада “Толибон” ҳаракатининг юқори мартабали вакиллари билан учрашув ўтказиши ҳақида хабар бергандик.
Музокаралар якунларига кўра, Америка Қўшма Штатлари иқтисодий ҳалокат ёқасида турган Афғонистонга гуманитар ёрдам кўрсатишга рози бўлди, лекин мамлакат янги ҳукумат ваколатларини тан олмади. Бу ҳақда “Толибон” ҳаракати жорий йил август ойининг охирида Америка қўшинлари олиб кетилгандан сўнг биринчи марта ўтказилган тўғридан-тўғри музокаралардан сўнг маълум қилди.
Таъкидланишича, Америка Қўшма Штатлари ҳам бу борада баёнот берган. Унда фақат “АҚШ томонидан афғон халқига тўғридан-тўғри жиддий гуманитар ёрдам кўрсатилиши муҳокама қилингани” айтилган.
Музокаралар олдидан АҚШ ва Буюк Британия ўз фуқароларини Қобулда эҳтиёт бўлишга ва меҳмонхоналардан, айниқса машҳур Serena меҳмонхонасидан узоқ туришга чақирган. Ушбу ҳашаматли меҳмонхона жангарилар қўлига ўтган.
Ўз ўрнида, АҚШ бу музокаралар 15 августда Вашингтон иттифоқчилари ҳукумати қулаши ортидан ҳокимият тепасига келган “Толибон”ни тан олишнинг бошланғич қисми эмаслигини аниқ таъкидлаган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь