АҚШ таркибидаги ўзбекистонлик шахматчи ЖЧни мағлубиятсиз ўтказмоқда

Спорт

image

Айни кунларда Самарқанд шаҳрида шахматнинг рапид ва блиц йўналишларида Жаҳон чемпионати баҳслари ўтказилмоқда. Мусобақада Америка жамоаси таркибида иштирок этаётган ўзбекистонлик Гулруҳбегим Тоҳиржонова 4 та турдан сўнг ҳам ҳали мағлубиятга учрагани йўқ.

Тоҳиржонова ҳиндистонлик Рави Ракшитта, ўзбекистонлик Гулдона Каримова ва Грузия вакили Белла Хотенашвилини мағлубиятга учратган бўлса, россиялик Полина Шувалова билан муроса йўлини танлади.

Ҳозирга келиб Тоҳиржонова 3,5 очко тўплаб, турнир жадвалида 4-ўринда бормоқда.

Қайд этиш жоиз, 24 ёшли Гулруҳбегим АҚШнинг энг яхши аёл шахматчиси ҳисобланади. У август ойида Америка шахмат федерацияси томонидан энг яхши аёл шахматчи учун бериладиган совринни қабул қилиб олганди. 

Тоҳиржонова ўз вақтида Ўзбекистон шахмат федерацияси раҳбарияти билан низолар сабаб Ўзбекистон терма жамоаси аъзолигидан кетган.


Мақола муаллифи

Теглар

Самарқанд шахмат Гулруҳбегим Тоҳиржонова

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made