АҚШ Россиянинг энг заиф жойини нишонга олмоқчи

Олам 60554
image

Америка Қўшма Штатлари яқинда Россияга ўртача ҳар олти ҳафтада янги санкциялар киритди ва бу суръат келгуси ойларда давом этиши керак. Бу ҳақда бугун, 28 сентябрь куни АҚШ Конгресси Сенатининг Ташқи ишлар қўмитасида бўлиб ўтган тингловда Америка санкциялар сиёсати координатори, АҚШ Давлат департаменти тузилмаси вакили Жеймс О'Брайен маълум қилди. 

Унинг қайд этишича, Вашингтоннинг санкция босими Россия иқтисодиёти ва ҳарбий таъминот занжирларидаги асосий “заифликлар”га қаратилади.  

“Олдинга қараб, Россия Украинага нисбатан позициясини ўзгартирмагунча босим кучаяди. Маъмурият ўртача ҳар олти ҳафтада янги санкциялар пакетларини киритди ва мен бу суръат давом этишини кутган бўлардим. Келгуси ойларда биз Россия иқтисодиёти ва Россиянинг ҳарбий таъминот занжирларидаги асосий заифликларга эътибор қаратишда давом этамиз”, дейди О'Брайен.

Эслатиб ўтамиз, “The Wall Street Journal”нинг 28 сентябрдаги сонида ёзилишича, АҚШ маъмурияти Россиянинг "Мир" тўлов тизимига қарши санкциялар қўллаш ва Россия Федерациясидан кўпроқ банкларни халқаро банклараро хабар алмашиш тизими (SWIFT)дан узиб қўйиш имкониятларини ўрганмоқда ва санкциялар молия институтларига ҳам тегишли бўлиши мумкин. 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 2222
Рейтинг: 3
t
×