АҚШ Россияга нисбатан санкцияларни кенгайтирди
Олам
−
08 Апрель 2022
5562АҚШ ҳукумати Россиянинг “Бирлашган кемасозлик корпорацияси” (БКК) ОАЖ директорлар кенгашининг саккиз нафар аъзосига, шунингдек, унинг 28 та шўба корхонасига қарши санкциялар жорий қилди.
АҚШ Молия вазирлиги хабарида қайд этилишича, БКК – бу Россиянинг аксарият кемаларини лойиҳалаш ва қуриш билан шуғулланадиган Россия давлат корхонаси ва у ишлаб чиқарган кемаларнинг аксариятидан Украинадаги ҳарбий ҳаракатларда фойдаланилиши мумкин.
Санкциялар рўйхатига БКК директорлар кенгаши раиси Георгий Полтавченко, бошқарув раиси ва бош директор Алексей Рахманов, шунингдек, директорлар кенгаши аъзолари:
• Денгиз ва дарё транспорти федерал агентлиги раҳбари Андрей Лавришев;
• "Газпром" ОАЖ бошқаруви раисининг ўринбосари Виталий Маркелов;
• Россия Федерацияси Ҳарбий-саноат комиссияси ҳайъати аъзоси Владимир Поспелов;
• Россия Федерацияси саноат ва савдо вазирининг ўринбосари Олег Рязанцев;
• Балиқчилик федерал агентлиги раҳбари Иля Шестаков;
• “Роснефть” ОАЖ энергетика, маҳаллийлаштириш ва инновациялар бўйича вице-президенти Андрей Шишкин киритилган.
Шунингдек, 28 та шўба корхоналар санкциялар рўйхатидан жой олган.
Санкциялар рўйхатига киритилиши Қўшма Штатлардаги активларни музлатиш ва Америка фуқаролари ёки компанияларига унинг айбланувчилари билан бизнес юритишни тақиқлашни англатади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь