АҚШ Россия томонидан ишлаб чиқилган жосуслик дастурини ўчирди

Олам

image

АҚШ Федерал қидирув бюроси (ФҚБ) халқаро шериклари билан ҳамкорликда Россия махсус хизматлари томонидан ишлаб чиқилган хавфли дастур билан зарарланган халқаро компьютерлар тармоғини бартараф этди. Бу ҳақда АҚШ Адлия вазирлиги маълум қилди.

Айтилишича, Snake дея аталувчи мазкур дастур Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ)нинг 16-марказий бўлинмаси томонидан ишлаб чиқилган. Суд ҳужжатларида Turla деб келтириладиган мазкур бўлинма 20 йил давомида Snake’нинг турли версияларидан фойдаланган ҳолда дунёнинг камида 50 та, хусусан Шимолий Атлантика альянсига кирадиган давлатлардаги юзлаб компьютерлардан махфий маълумотларни ўғирлаб келган. 

Қўлга киритилган ҳужжатлар “махфий тармоқ” орқали зарарланган компьютерларга жўнатилган. Тергов хулосасига мувофиқ операцияларни ФХХнинг Рязандаги бошқармаси назорат қилган. ФҚБ жосуслик дастурини махсус хизмат томонидан яратилган Perseus дастури ёрдамида ўчирган.

“Адлия департаменти халқаро ҳамкорларимиз билан биргаликда Россия ҳукумати қарийб йигирма йил давомида кибер-жосуслик, шу жумладан НАТОдаги иттифоқчиларимизга қарши қўллаган зарарли дастурлар билан зарарланган компьютерлар глобал тармоғини демонтаж қилди. Биз Россия режимининг Қўшма Штатлар ва иттифоқчиларимизнинг хавфсизлигига путур етказиш бўйича беқарорлаштирувчи ҳаракатларига қарши жамоавий мудофаани кучайтиришда давом этамиз”, дейди АҚШ Бош прокурори Мэррик Гарланд.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Россия жосуслик дастури

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг