АҚШ Путин билан қандай гаплашишни билмайди – Трамп 

Олам

image

АҚШнинг ҳозирги маъмурияти Россия Президенти Владимир Путин билан қандай тўғри муносабатда бўлишни билмайди. Бу ҳақда АҚШнинг собиқ Президенти Дональд Трамп таъкидлади.  

“Улар Владимир Путин билан қандай муносабатда бўлишни билишмайди. Улар шунчаки нотўғри вақтда нотўғри гапларни айтмоқда”, деган у Пенсильваниядаги тарафдорлари иштирокидаги митингда. 

Трампнинг сўзларига кўра, ҳозирги ҳукумат “психология ва мавжуд вазиятни қандай барқарорлаштириш ҳақида ҳеч нарса билмайди”. АҚШнинг амалдаги расмийларининг Украина билан боғлиқ вазиятдаги бундай ноқобиллиги, собиқ Президентнинг фикрича, Украинада миллионлаб қурбонларга олиб келиши мумкин. 

“Миллионлаб одамлар ўлиши мумкин, чунки биз нима қилаётганимизни умуман билмаймиз”, дея қўшимча қилган Трамп. 

Трамп, шунингдек, Байден ва унинг маъмурияти Киев учун қилаётган ишлари билан мақтанмасликлари, балки тинчлик келишувига эришиш учун барча саъй-ҳаракатларини амалга оширишлари кераклигини таъкидлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Трамп Путин

Баҳолаганлар

469

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг