АҚШ Президенти ўлдирилган Гаитига қўшин киритиш масаласини кўриб чиқади
Олам
−
12 Июль 2021
4089АҚШ маъмурияти Президент Жовенель Моиз ўлдирилганидан кейин Гаитига хавфсизлик ҳолатини барқарорлаштириш учун мамлакатга қўшин юбориш ҳақидаги талабини кўриб чиқади. Бу ҳақда Пентагон вакили Жон Кирби маълум қилди.
“Биз Пентагондан ёрдам сўралган бошқа ҳар қандай сўровда бўлгани каби масалани таҳлил қилмоқдамиз. Уни ўрганиб чиқамиз”, деб ҳали қарор қабул қилинмаганини қўшимча қилди у.
Кирби Қўшма Штатлар учун устувор вазифа Гаитига Моизга қилинган ҳужум ҳолатларини текширишда ёрдам бериш эканини қўшимча қилди. Шу мақсадда, унинг сўзларига кўра, Гаитига АҚШдан махсус гуруҳ юборилади, унинг таркибига Федерал тергов бюроси (Федерал қидирув бюроси) ва Миллий хавфсизлик департаменти ходимлари киради.
Эслатиб ўтамиз, Гаити ҳукумати АҚШдан ҳам мамлакатнинг асосий инфратузилмасини ҳимоя қилиш учун қўшин юборишни сўраганди.
Маълумот учун, жорий йилнинг 7 июлига ўтар тунда Гаити Президенти Жовенель Моиз мамлакат пойтахти Порт-о-Пренседа жойлашган Пелерин қароргоҳида ўлдириб кетилди. Ҳужум пайтида мамлакатнинг биринчи хоними Мартин Моиз ҳам яраланди.
Шундан сўнг, Президентини ўлдиришда гумон қилинганлар қўлга олинди.
Ҳозирда Гаити Сенати (парламентнинг юқори палатаси) ўз спикери Жозеф Ламберни Республиканинг муваққат Президенти деб эълон қилган.
LiveБарчаси