АҚШ Миллий гвардияси қўмондони ўзбек халқига ҳамдардлик билдирди (видео)

Жамият 9028

АҚШнинг Миссисипи штати Миллий гвардияси қўмондони генерал-майор Жэнсон Бойлс Ўзбекистон Президенти ва халқига видеомурожаат йўллади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси матбуот хизмати хабар бермоқда.

“Бутун дунёга, хусусан, Ўзбекистон ва Миссисипи ҳам глобал пандемия даврида биз штат миллий гвардияси номидан Президент Шавкат Мирзиёевга ва Ўзбекистон халқига таъзия билдирамиз. 

Яқинда Бухоро ва Сардобадаги фавқулодда вазиятлар фалокатли бўлди. Биласизми, биз воқеа жойида қутқарув ишларини олиб бораётган давлат органлари ходимлари, Миллий гвардия ва, албатта, ушбу воқеалардан жабрланганларнинг оилаларига ҳамдардмиз. Сизга энг яхши тилакларимизни йўллаймиз”, деди генерал-майор Жэнсон Бойлс.

Маълумот ўрнида, Сирдарё вилояти “Сардоба” сув омборида юз берган фавқулодда ҳодиса оқибатида мазкур ҳудудда қутқарув ишларини олиб бораётган Миллий гвардиянинг икки нафар ходими ҳалок бўлди.

Айни кунларда фалокат жойида Фавқулодда вазиятлар, Мудофаа, Ички ишлар вазирликлари, Миллий гвардия ва бошқа давлат хизматларининг 2 мингга яқин махсус техникаси ишламоқда.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 303
Рейтинг: 3
Теглар
t
×