АҚШ мамлакатдан хитойлик талабаларни чиқариб юборади

Олам

image
АҚШ Вакиллар палатаси уйғурлар сабаб Хитойга қарши санкцияларни маъқуллади north_east

АҚШ Вакиллар палатаси уйғурлар сабаб Хитойга қарши санкцияларни маъқуллади

Америка Қўшма Штатлари 3 мингга яқин хитойлик талаба, аспирант ва Хитой Халқ озодлик армияси (ХХОА) билан ҳамкорлик қиладиган университетларга алоқадор олимларни мамлакатдан чиқариб юбориши мумкин. Бу ҳақда “The New York Times“ нашри хабар берди.

Қайд этилишича, ушбу ҳаракат АҚШда энг кўп хорижлик талабалар ҳисобланган хитойликларни мамлакатга киришини чеклашга мўлжалланган биринчи режа бўлади. Кейини режалар қандай бўлиши ҳали маълум эмас. Бироқ, бу виза масаласи бўлиши тахмин қилинмоқда.

Хабар қилинишича, АҚШ ҳукумати узоқ вақтдан бери бундай ҳаракатни кўриб чиқмоқда. Энди ушбу чоралар Пекин томонидан Гонконгда миллий хавфсизлик тўғрисидаги қонун лойиҳасини тайёрлашга жавобан қўлланилиши мумкин. Нашр Хитойнинг АҚШга ҳам худди шундай муносабатда бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.

АҚШ Хитойнинг Гонконг миллий хавфсизлик тўғрисидаги қонунини қабул қилиш қароридан норози. Бу Хитой автоном минтақасидаги эркинликни бузиши ва глобал молиявий марказ ролини хавф остига қўйиши мумкин.

Бунгача АҚШ 33 та Хитой компаниясига қарши санкцияларни киритган эди. Уйғурларга зулм ўтқазганлик ва оммавий қирғин қуролларида ишлатилгани ушбу санкцияларга сабаб бўлган.

Миллий хавфсизлик тўғрисидаги қонун

Ўтган ҳафта Гонконгда миллий хавфсизлик тўғрисидаги янги қонунни ишлаб чиқиш тўғрисида қарор Пекиндаги Хитой Халқ Халқ Конгресси (энг юқори қонун чиқарувчи орган) сессиясининг кун тартибига қўйилди. Шу мақсадда, Хитой маъмурлари махсус маъмурий ҳудудда махсус хавфсизлик агентликларини яратиш имкониятларини кўриб чиқдилар.

Ушбу қонун Ғарб мамлакатлари ва Гонконг оппозицияси тарафдорларининг хавотирига сабаб бўлди. Улар бу янгиликни “битта мамлакат — икки тизим“ тамойилининг бузилиши деб ҳисобладилар, унга кўра Гонконгга кўплаб демократик ҳуқуқ ва эркинликлар ва юқори даражадаги автономия кафолатланган.

Бу қонун шаҳарнинг автономия ҳуқуқини тугатиши мумкин. Шунинг учун, гонконгликлар бунга қарши катта намойиш ўтказишди. АҚШ Хитойнинг бу ҳаракатига “кучли“ жавоб бўлишини маълум қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Хитой Гонконг

Баҳолаганлар

164

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг