АҚШ Вакиллар палатаси уйғурлар сабаб Хитойга қарши санкцияларни маъқуллади

Олам

image

Аввалроқ, АҚШ сенати қуйи палатаси уйғур озчилигига бўлган муносабати сабаб Хитойга санкциялар киритиш бўйича қонунни маъқуллаган ва Вакиллар палатасига юборилган эди. Кеча, 27 май куни АҚШ Вакиллар палатаси уйғурлар ва бошқа этник ва диний озчиликларнинг ҳуқуқларини бузгани учун Хитойнинг юқори лавозимли амалдорларига санкциялар киритадиган қонун лойиҳасини қабул қилди. Қонун лойиҳаси мамлакат Президенти Дональд Трамп имзолаши учун юборилди.

“Бугун биз уйғурлар томонида эканлигимиз ва жабрланганлар учун курашаётганимиз ҳақида хабар юборяпмиз. Биз бундай ишларни унутмаймиз“, дейди Вакиллар палатаси аъзоси Бред Шерман.

Қонун лойиҳасини сенатор Марко Рубио киритди. Шу ой бошида уни АҚШ Конгрессининг юқори палатаси бир овоздан қабул қилди. Энди қонун лойиҳасини АҚШ Президенти Дональд Трамп маъқуллаши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 27 май куни Трамп Хитойни Гонконгдаги ҳаракатларига “кучли жавоб“ бўлишини айтиб ўтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Дональд Трамп Хитой уйғурлар Вакиллар палатаси

Баҳолаганлар

183

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made