Уйғурлар унутилмади. АҚШ Хитойга санкциялар қўллайди

Олам

image

АҚШ Сенати Шинжондаги уйғурларга босим ўтказиш сиёсати муносабати билан Хитойга санкциялар жорий этиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади. Лойиҳада хитойлик амалдорларга қарши санкциялар кўзда тутилган.

Таъкидланишича, республикачи сенатор Марко Рубио ташаббуси билан Сенатга тақдим этилган қонун бир овоздан маъқулланди. Бундан ташқари, лойиҳа АҚШ Давлат Департаментидан ушбу минтақада инсон ҳуқуқлари бузилиши тўғрисидаги ҳисоботни тайёрлашни талаб қилади.

“Биз ҳозиргина Сенатда инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги қонунни қабул қилдик, унда Хитой Коммунистик партияси мусулмонларга бўлган қўпол муомаласи учун жавобгар бўлади“, дейди Рубио ўз Twitter саҳифасида.

Қонун лойиҳасида АҚШ Президенти Донаьлд Трамп, уйғур турклари ва бошқа мусулмон озчиликларга нисбатан босим ва зўравонлик учун жавобгар бўлган баъзи хитойлик амалдорларга қарши санкциялар кўзда тутилган.

Ушбу қонун лойиҳасининг версияси АҚШ Сенати томонидан 2019 йил ноябрь ойида қабул қилинган. Вакиллар палатаси бир неча ўзгартиришлар киритиб, 2019 йил декабрь ойида Сенатга юборганди.

Қонун лойиҳасини Вакиллар палатаси ва АҚШ Президенти томонидан маъқулланиши кутилмоқда.

 

Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Хитой Санкция Уйғурлар

Баҳолаганлар

593

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made