АҚШ маъмурияти яна Хитойни геноцидда айблади
Олам
−
09 Сентябрь 2022
5139АҚШ маъмурияти яна бир бор Хитой ҳукуматини Шинжон-Уйғур автоном районида жиддий инсон ҳуқуқлари бузилиши ва геноцидда айблади.
АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен эълон қилган ёзма баёнотида Вашингтон Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармасининг Шинжон-Уйғур автоном райони бўйича янги ҳисоботини олқишлашини айтди.
“Ҳисобот ХХР ҳукумати томонидан Шинжондаги уйғурлар ва бошқа этник ва диний озчиликлар вакилларига нисбатан содир этилаётган ҳамда давом этаётган геноцид ва инсониятга қарши жиноятлардан чуқур хавотиримизни янада чуқурлаштиради ва тасдиқлайди”, дейди Блинкен.
Унинг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар, Вашингтон фикрича, Шинжон-Уйғур автоном районида инсон ҳуқуқларини ғаразли бузаётганларни жавобгарликка тортишга интилиб, хорижий ҳамкорлар билан яқиндан ҳамкорлик қилади. Давлат котиби Пекинни “мустақил терговчиларга Шинжон, Тибет ва бутун ХХР ҳудудига тўлиқ ва тўсиқсиз кириш имкониятини” беришга чақиради.
Пекин БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси хулосаларини қатъиян рад этди.
“Бу АҚШ ва Ғарб Хитойни тийиб туришга уринаётган сиёсий восита”, дейди дипломат.
Маълумот учун, Ш0инжондаги энг кўп сонли этник озчиликлардан бири уйғурлар бўлиб, уларнинг аксарияти Ислом динига эътиқод қилади. 2018 йил август ойида БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари маълум қилганидек, ушбу миллат вакилларининг 1 миллион нафарга яқин вакиллари Шинжон-Уйғур автоном районидаги “ахлоқ тузатиш лагерларида” ноқонуний ҳибсга олингани ҳақида маълумот олган. ХХР ҳукумати бундай хулосаларни бир неча бор рад этган.
Президент Дональд Трамп бошчилигидаги АҚШнинг аввалги маъмурияти 2021 йилнинг январида Шинжон-Уйғур автоном районида содир бўлаётган воқеаларни геноцид деб атаган эди. Жо Байден бошчилигидаги АҚШнинг ҳозирги маъмурияти бу айбловни такрорлади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь