Ўзбекистон БМТда уйғурлар масаласида алоҳида йиғилиш ўтказилишига қарши чиқди
Олам
−
06 Октябрь 2022
19594Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари кенгаши Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном туманидаги гуманитар вазият бўйича махсус йиғилиш ўтказиш ҳақидаги илтимосни рад этди. Бунга қарши овоз берган давлатлар қаторида Марказий Осиёдан Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳам бор.
Инсон ҳуқуқлари кенгашининг 51-сессияси доирасидаги биринчи овоз бериш 47 та қонун лойиҳаси бўйича бўлиб ўтди.
Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном вилоятидаги инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазиятни муҳокама қилишни кўзда тутувчи қонун лойиҳасини 17 иштирокчи ёқлаб, 19 таси қарши овоз берган, яна 11 нафари бетараф қолган.
Шундай қилиб, ташаббусни қўллаб-қувватлаган давлатлар қаторида Германия, Франция, Чехия, Финляндия, Польша, Жанубий Корея, АҚШ ва Буюк Британия каби давлатлар бор. Ҳужжатни Боливия, Куба, Габон, Индонезия, Қозоғистон, Покистон, Қатар, Бирлашган Араб Амирликлари ва Ўзбекистон рад этган.
БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашининг 51-сессиясида якуний овоз бериш 7 октябрь куни бўлиб ўтади.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь