АҚШ Корея, Вьетнам, Ироқ, Югославияга товон тўлаши керак – Медведев
Олам
−
15 Ноябрь 2022
8174Украинага етказилган зарарлар реестрини яратиш, шунингдек, Киевга товон тўлаш механизмини шакллантириш тўғрисидаги резолюцияни қабул қилган Бирлашган Миллатлар Тшакилоти Украина Корея, Вьетнам, Ироқ, Югославия ва америкаликлардан зарар кўрган бошқа мамлакатларга етказилган зарар учун Қўшма Штатлар томонидан товон тўлашни талаб қилиши керак. Бу фикрни 14 ноябрь куни Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев ўзининг Telegram-каналида билдирди.
“Улар Корея, Вьетнам, Ироқ, Югославия ва бошқа кўплаб америкаликлар ва НАТО қурбонларига етказилган зарар учун АҚШ томонидан тўлиқ товон тўлаш бўйича худди шу тавсияни қабул қилсинлар”, дейди Медведев БМТда Россиянинг Украинага етказган зарарини қоплаш механизмини яратиш зарурлиги ҳақидаги овоз беришни изоҳлаб.
Шунингдек, у Россия Бирлашган Миллатлар Ташкилотисиз ҳам яшай олишига шама қилди.
“Акс ҳолда, бу асосий халқаро ярашув институти сифатида БМТнинг азоблари бошланишига ўхшайди. Охири бутун халқаро ҳамжамият учун оғриқли бўлади. Биз БМТсиз ҳам яшай оламиз”, деб хулоса қилди Медведев.
Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши раҳбари ўринбосари Россияга қарши резолюциянинг қабул қилинишини Ғарбнинг Россиянинг музлатилган маблағларидан фойдаланиш истаги билан боғлади.
“Англо-сакслар Россиянинг ноқонуний олиб қўйилган активларини ўғирлаш учун қонуний асос яратишга ҳаракат қилишмоқда”, деб ёзади у.
Эслатиб ўтамиз, 14 ноябрь куни БМТ Бош Ассамблеяси Россия билан уруш оқибатида Украинага етказилган зарарлар реестрини яратиш, шунингдек, Киевга товон тўлаш механизмини шакллантириш тўғрисидаги резолюцияни қабул қилди.
“Украинага қарши тажовуз муносабати билан ҳуқуқбузарликларни бартараф этиш ва товон тўлаш тўғрисида”ги ҳужжатга 94 давлат овоз берди, 14 давлат қарши бўлди, 73 давлат бетараф қолди.
LiveБарчаси