АҚШ қўшинлари Афғонистонни муддатидан олдин тарк этади — ОАВ 

Олам

image
0:00
0:00
download

АҚШ аскарлари ва уларнинг НАТОдаги иттифоқчилари Афғонистонни жорий йилнинг июль ойида, Президент Жозеф Байден томонидан белгиланган 11 сентябрь кунидан олдин тарк этмоқчи. Бу ҳақда “The New York Times” хабар берган.  

Таъкидланишича, Пентагон ҳали ҳам Америка қўшинлари олиб чиқиб кетилгандан кейин “Ал-Қоида” каби ташкилотларнинг террористик таҳдидларига қарши қандай курашишини аниқлаб олмаган. 

Шунингдек, Пентагон Америка қўшинларини яқин мамлакатларга кўчириш учун иттифоқчиларнинг розилигини олмаган. 

Аввалроқ, Хитой Афғонистондан Америка қўшинларининг олиб чиқилиши мамлакатдаги вазиятнинг нормаллашишига ҳисса қўшмаслигини, аксинча, минтақадаги барқарорликка салбий таъсир қилишини айтганди. 

Эслатиб ўтамиз, май ойи бошида АҚШ Афғонистондан ўз қўшинларини олиб чиқиш ишларини бошлаб юборди.   

Маълумот ўрнида, 2020 йил февраль ойи охирида АҚШ ва “Толибон” тинчлик шартномасини имзолади. Келишувларга кўра, Америка қўшинлари шартнома тузилганидан 14 ой ўтгач, аниқроғи 2021 йилнинг майигача Афғонистонни тарк этиши керак эди. 

14 апрель куни АҚШ Президенти Жо Байден АҚШнинг Афғонистондаги миссияси якунланганини ва 1 майдан бошлаб мамлакатдан қўшинларини олиб чиқишни бошлашини эълон қилганди. Унга кўра, қўшинларни олиб чиқиб кетиш 11 сентябргача якунланиши керак.


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон АҚШ

Баҳолаганлар

115

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг