АҚШ қарийб 2,5 тоннали бомбани синовдан ўтказди
Олам
−
16 октябр 2021 9007 1 дақиқа
АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари баллистик ракеталар ва ядровий қуроллар каби ер ости бўшлиқларини йўқ қилишга қодир бўлган 2 277 килограмли GBU-72 Advanced 5K Penetrator бомбасини муваффақиятли синовдан ўтказди. Бу ҳақда “The Defense Post” нашри хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, бункерларни йўқ қилувчи бомба Флоридадаги Эглин ҳаво базаси атрофида F-15 қирувчи самолёти ёрдамида 10,6 километр баландликдан ташлаб, синовдан ўтказилган.
Қайд этилишича, GBU-72 синови 2000 фунт (907 килограм) юкнинг ўрнига 5000 фунт оғирликдаги бомбани самолётдан қандай хавфсиз тарзда отиш мумкинлигини муваффақиятли кўрсатган.
Хабарда таъкидланиша, ҳарбий кучлар 2017 йилдан буён GBU-72 гигант бомбасини текшириб келган. 2022 йилгача эса умумий қиймати 36 миллион доллар бўлган 125 та шундай бомба сотиб олиниши режалаштирилган.
Маълумот учун, GBU-72 гигант бомбаси Applied Research Associates, Inc томонидан учиш имкониятини ошириш учун моделлаштиришнинг илғор усуллари ёрдамида ишлаб чиқилган.
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август