АҚШ Исроилда қанча фуқароси нобуд бўлганини маълум қилди
Олам
−
16 Октябрь 2023
8107Фаластин-Исроил можаросининг авж олиши натижасида 30 нафар АҚШ фуқароси ҳалок бўлган. Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти маълум қилди.
"Айни пайтда биз камида 30 америкалик фуқаронинг ўлимини тасдиқлашимиз мумкин", дейилади расмий баёнотда.
Унга кўра, ҳозирда 13 нафар америкалик бедарак йўқолган бўлиб, АҚШ расмийлари "уларнинг яшаш жойларини аниқлаш учун кеча-ю кундуз ишламоқда ва гаровга олинганлар бўйича Исроил ҳукумати билан ҳамкорлик қилмоқда".
Давлат департаментининг аниқлик киритишича, гаровга олинганларни озод қилиш билан боғлиқ Исроил билан ҳамкорлик "разведка маълумотларини алмашиш ва АҚШдан можаро ҳудудига экспертларни юбориш"ни ўз ичига олади.
Аввалроқ, Исроил Ғазо секторида қандай қуролдан фойдаланаётгани маълум қилинган эди.
LiveБарчаси