АҚШ Гуантанамо қамоқхонасининг махфий блокини ёпди
Олам
−
05 Апрель 2021
4897Кубадаги АҚШга қарашли бўлган Гуантанамо қамоқхонасининг энг хавфли жиноятчиларга мўлжалланган блоки ёпилди. Бу ҳақда Америка ҳарбийларига таяниб хабар берилган.
Таъкидланишича, қамоқхона ходимлари барча маҳбусларни махфий 7-сонли лагердан қўшни 5-бинога "хавфсиз ва ҳеч қандай ҳодисаларсиз" кўчиришган.
Қайк этилишича, ҳозирда 40 маҳбуснинг барчаси иккита объект ҳудудида жойлашган.
7-блокнинг ёпилиши ходимларнинг ҳаётигини хавф остига қўймайди ва маҳбусларни ҳибсга олишнинг ҳозирги тартибларини бузмайди.
Бироқ, ушбу ечим операцион харажатларни камайтиришга ёрдам беради.
Гуантанамо қамоқхонаси 2002 йилнинг январь ойида АҚШ Президенти кичик Жорж Буш маъмуриятининг антитеррор дастури доирасида жуда хавфли жиноятчиларни ҳибсга олиш муассасаси сифатида ташкил этилган.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг февраль ойида АҚШ Президенти Жозеф Байден маъмурияти Гуантанамо қамоқхонасини ёпиш жараёнини бошлаган эди. Қамоқхонани ёпиш тўғрисидаги буйруқ АҚШнинг собиқ Президенти Барак Обама томонидан 2009 йил 21 январда имзоланган. Лагерь бир йил ичида ёпилиши керак эди, аммо фармон бажарилмаган. 2018 йил бошида АҚШнинг собиқ Президенти Дональд Трамп Гуантанамо қамоқхонасини сақлаб қолиш тўғрисидаги буйруқни имзолаган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь