Байден яқин муддат ичида муҳим ҳужжат имзолайди

Олам 5850
image

Америка Қўшма Штатлари Президенти Жо Байден маъмурияти Кубада жойлашган АҚШ ҳарбий-денгиз базасининг махсус Гуантанамо қамоқхонасини ёпиш учун текширув бошлади. Бу ҳақда "Reuters" манбаларига таяниб хабар берган. 

Манбаларга кўра, Байден яқин ҳафта ёки ойлар ичида объект тақдирини кўриб чиқиш учун расмий ҳужжат имзолаши мумкин. 

Шу билан бирга, агентликка кўра, расмийларнинг ташаббуси қамоқхонанинг дарҳол ёпилишига олиб келмайди. 

Байден ўзининг президентлик даврида муассасани ёпмоқчи эканини эса Оқ уйнинг Матбуот котиби Жен Псаки тасдиқлаган. 

"Бу, албатта, бизнинг мақсад ва ниятимиз", деган Псаки. 

Гуантанамо қамоқхонаси 2002 йилнинг январь ойида АҚШ Президенти кичик Жорж Буш маъмуриятининг антитеррор дастури доирасида жуда хавфли жиноятчиларни ҳибсга олиш муассасаси сифатида ташкил этилган. 

Кейинчалик, АҚШнинг 44-Президенти Барак Обама муассасани ёпиш тўғрисида фармон имзолаган, аммо бу қарор унинг ўрнини эгаллаган Дональд Трамп томонидан бекор қилинган.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 242
Рейтинг: 3
Теглар
t
×