АҚШ Грузияга қарши янги санкциялар киритади

Олам

image

Вашингтон маъмурияти Грузия ҳукуматига қарши янги чоралар, жумладан, қўшимча чекловлар жорий этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкеннинг кеча, 4 декабрь куни эълон қилинган ёзма баёнотида сўз боради.

“Қўшма Штатлар ҳозирда биз илгари эълон қилган икки томонлама ҳамкорликни кўриб чиқишни давом эттиришдан ташқари, қўшимча санкцияларни қўллашни ўз ичига олган воситалардан фойдаланишга тайёрланмоқда”, дейди Америка ташқи сиёсат департаменти раҳбари.

Унинг фикрича, Грузия ҳукумати “тинч йиғилишлар ва ўз фикрларини билдириш ҳуқуқидан” фойдалангани учун ҳибсга олинганларни “зудлик билан озод қилиши” керак. Давлат котибининг фикрича, “ноқонуний куч ишлатишда айбдор мансабдор шахслар тўлиқ жавобгарликка тортилиши керак”.

“АҚШ “Грузия орзуси” партиясининг Грузия фуқаролари, оммавий ахборот воситалари ходимлари ва мухолифат вакилларига нисбатан асоссиз зўравонликларини кескин қоралайди. Биз “Грузин орзуси”ни репрессив ҳаракатларини, жумладан, ўзбошимчалик билан ҳибсга олиш ва жисмоний зўравонликни тўхтатишга, уни танқид қилганларнинг овозини ўчиришга чақирамиз. Биз, айниқса, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг хатти-ҳаракатлари туфайли одамларнинг оғир тан жароҳати олиши ҳақидаги хабарлардан хавотирдамиз”, деб таъкидлади Блинкен. 

Эслатиб ўтамиз, 28 ноябрь куни Грузияда ҳукуматга қарши намойишларнинг навбатдаги тўлқини бошланганди. Намойишга мамлакат Бош вазири Ираклий Кобахидзенинг баёноти сабаб бўлди.

Унинг сўзларига кўра, ҳукмрон “Грузия орзуси – Демократик Грузия” партияси 2028 йил охиригача Европа Иттифоқига қўшилиш бўйича музокаралар масаласини кун тартибига киритмаслик ва жамиятнинг барча бюджет грантларини рад этишга қарор қилган.

Ҳукумат раҳбарининг сўзларига кўра, бунга Европа Иттифоқининг унга қўшилиш бўйича мулоқот бошланиши борасидаги доимий шантажлари, парламент томонидан қабул қилинган бир қатор қонунларни бекор қилиш талаблари ва Грузия ҳукуматига қарши санкциялар қўллаш чақириқлари сабаб бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Грузия санкция

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг