АҚШ фуқароларидан Озарбайжонни зудлик билан тарк этишни сўрагани рад этилди

Олам

image

Аввалроқ, EU Daily нашри АҚШнинг Бакудаги дипломатик ваколатхонаси ўз фуқароларига яқин вақт ичида Озарбайжон Республикаси ҳудудини тарк этишни тавсия қилгани ҳақида хабар берган эди. Қўшма Штатларнинг Озарбайжондаги элчихонаси оммавий ахборот воситаларида чоп этилаётган ушбу мазмундаги хабарларни рад этди. Бу ҳақда элчихона ўзининг Х саҳифасида пост жойлади.

Элчихона бундай маълумотлар дезинформация эканини таъкидлаган. Баёнотда ёзилишича, тўғри ва ишончли маълумот излаётганлар фақат элчихонанинг расмий манбаларига мурожаат қилиши керак. Бундай манбалар муҳим ҳолларда мунтазам янгиланади.

“АҚШ Давлат департаментининг расмий сайтида қайд этилганидек, Озарбайжон учун саёҳат огоҳлантириши 2-даражада – Италия ва Испания билан бир хил даражада баҳоланади”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Озарбайжонда 43 нафар депутат мамлакат Ташқи ишлар вазири Жайҳун Байрамовга АҚШ билан ҳамкорликни қайта кўриб чиқишни сўраб мурожаат қилганди. Мазкур мурожаатда АҚШ билан ҳамкорликни қайта кўриб чиқиш учун баъзи чоралар кўриш сўралган. Жумладан, 1997 йилда имзоланган “Келажакдаги ҳарбий ва мудофаа алоқалари тўғрисидаги қўшма баёнот”ни ва 2013 йилда Озарбайжон ва АҚШ мудофаа вазирликлари ўртасида имзоланган жиҳозлар хариди ва ўзаро хизмат кўрсатиш бўйича келишувни бекор қилишга чақирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Озарбайжон Баку Америка элчихонаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг