Telegram
Биринчи билинг!
Олам
−
19 Март 2020
7321AҚШ Ғазначилик бошқармаси COVID-19 сабаб фуқароларга 500 миллиард доллар нақд пул тарқатишни таклиф қилди. Бу ҳақда "NBC New York" хабар берди.
Бу пулни 6 апрелдан 18 майгача 250 миллиард доллардан икки маротаба тарқатиш таклиф этилган. Бундай ҳолда бериладиган пуллар солиқ тўловчиларнинг даромадлари миқдорига боғлиқ бўлади.
Бундан ташқари, бошқарма кичик бизнесга кредит ажратиш учун 300 миллиард доллар, коронавирусдан зарар кўрган иқтисодиёт тармоқларига 150 миллиард доллар ва авиаташувчиларни қўллаб-қувватлаш учун яна 50 миллиард доллар ажратишни таклиф қилган.
Маълумот учун, АҚШда коронавирус билан зарарланганлар 9 464 кишини ташкил этади. Ҳозиргача 155 нафар киши вафот этган.
LiveБарчаси