АҚШ Эронга қарши санкцияларни кучайтиришга қарор қилди

Олам 1776
image

АҚШ Эронда ишлаб чиқарилган қуролларни Россияга етказиб бергани учун Эрон давлатига яқин ташкилотларга нисбатан санкциялар жорий қилди. Бу ҳақда АҚШ давлат департаменти маълум қилди. 

Давлат котиби Энтони Блинкен имзолаган ҳужжатда жазо чораларининг аниқ асоси сифатида Эрон ҳарбий дронларини Россияга етказиб бергани тилга олинган. Ҳужжатга кўра, Эрон дронлари Москва томонидан фуқаролик инфратузилмаси ва шаҳарларига ҳаво ҳужумлари уюштиришда фойдаланилмоқда. 

АҚШ Давлат департаменти ва Молия вазирлиги томонидан жорий этилган санкциялар Эроннинг учта ташкилотига – Эрон Инқилобий Гвардияси Ҳарбий-ҳаво кучларига ва Эроннинг учувчисиз учиш компанияларига қаратилган. Бундан ташқари, Россиянинг бир қатор янги юридик ва жисмоний шахслари ушбу масала бўйича АҚШ томонидан санкцияга учраган. 

Эслатиб ўтамиз, Европа Иттифоқининг ташқи ишлар кенгаши аввалроқ Россия Украина билан можарода Эроннинг учувчисиз учоқларидан фойдаланиши сабабли Украинанинг ҳудудий яхлитлиги ва мустақиллигига путур етказувчи ёки таҳдид солувчи ҳаракатлар учун жавобгар бўлган яна икки эронлик ва икки эрон ташкилотини санкциялар рўйхатига киритганди. Бундан ташқари, Европа Иттифоқи Ташқи ишлар кенгаши Эронда ёш эронлик аёл Маҳса Аминининг ҳибсга олиниши ва унинг ўлими ортидан мамлакатда юзага келган тартибсизликларни инсон ҳуқуқларига зид тарзда бостирилишига масъул бўлган 29 киши ва уч ташкилотни санкциялар рўйхатига қўшди.  

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 17
Рейтинг: 3.3
Теглар
t
×