АҚШ Эронга алоқадор нишонларга янги зарбалар бермоқчи

Олам

image

АҚШ Яқин Шарқдаги Эронга алоқадор кучларга янги зарбалар бериш ниятида. Бу ҳақда мамлакат Президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан NBC News’га берган интервьюсида маълум қилди

"Қўшма Штатлар Яқин Шарқдаги Эрон томонидан қўллаб-қувватланадиган гуруҳларга қарши қўшимча зарбалар бериш ниятида", дейди Салливан.

Бироқ, у ушбу зарбалар ҲАМАC томонидан гаровга олинганларни озод қилиш бўйича музокаралар масаласи билан боғлиқ эмаслигини билдирган.

Салливаннинг айтишича, Қўшма Штатлар гаровга олинганларни, шу жумладан Америка фуқароларини озод қилишни ва гуманитар паузани таъминлайдиган келишувга эришиш жуда муҳим, деб ҳисоблайди.

“Жума куни содир бўлган воқеа бизнинг реакциямизнинг охири эмас эди, бу янги қадамларнинг бошланиши”, дея қўшимча қилди Салливан.

Ўз навбатида, Миллий хавфсизлик Кенгашининг стратегик коммуникациялар бўйича координатори Жон Кирби ҳам Эрон томонидан қўллаб-қувватланган гуруҳларга қарши зарбалар ҳаракатнинг биринчи босқичи эканини тасдиқлади.

Эслатиб ўтамиз, 2 февраль куни АҚШ Марказий қўмондонлиги Сурия ва Ироқдаги 85 дан ортиқ нишонга зарба бергани, бу ҳаво ҳужумлари Эрон инқилоби қўриқчилари корпусига тегишли “Ал-Қудс” махсус кучлари ва унга алоқадор гуруҳларга қарши қаратилганини билдирганди. Кейинчалик Сурия ва Ироқ ўз ҳудудларида Америка Қўшма Штатлари томонидан берилган зарбаларни қоралади. Ироқ ҳужумларда ҳалок бўлганлар хотирасига бутун мамлакат бўйлаб мотам эълон қилди.

Азизбек Абдуллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

АҚШ Эрон Яқин Шарқ Жейк Салливан

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made