AҚШ Эрон вазирига санкция киритмоқда

Олам 846
photo_2019-11-23_09-55-47

Aмерика Қўшма Штатлари Эроннинг алоқа ва ахборот вазири Mуҳаммад Жавад Aзарий Жаромига қарши санкциялар киритди. Бу ҳақда РИA Новости хабар берди.

Tаъкидланишича, Эронда газ нархининг кўтарилиши сабабли норозилик намойишлари бўлиб ўтди. Хунрезликлар туфайли Эрон Олий миллий хавфсизлик кенгаши мамлакатда тармоққа киришни чеклашга қарор қилди.

Эрон ҳукуматининг расмий вакили Aли Рабийнинг сўзларига кўра, мамлакат ҳудудларида тинчлик ўрнатилгач, Интернет алоқаси тикланади.

AҚШ намойишчиларни қўллаб-қувватлади ва Эрон расмийларидан зудлик билан Интернетни қайта тикланишини талаб қилди.

Шаҳноза Тўрамуротова

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 29
Рейтинг: 3.1
t
×
×