АҚШ делегацияси Ўзбекистон Мудофаа вазири билан ҳам учрашди

Жамият

image

АҚШ Вакиллар палатаси қўмитаси раиси, конгрессмен Майк Рожерс бошчилигидаги делегация Ўзбекистон Мудофаа вазирлигига ҳам ташриф буюрди. Бу ҳақда бугун, 27 март куни вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, мамлакатга ташрифи доирасида Майк Рожерс Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов билан учрашган.

Учрашув давомида Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги муносабатлар тенглик, ишонч ва ҳурмат, ўзаро манфаатларни инобатга олиш каби принциплар асосида ривожланаётгани, стратегик шериклик даражасига етганлиги таъкидлаб ўтилган.

Шунингдек, кейинги йилларда икки томонлама ҳамкорликда юқори даражага эришилгани, фаол мулоқотлар ва ўзаро ташрифлар давом этаётгани алоҳида эътироф этилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ бу делегацияни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев қабул қилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

делегация Мудофаа вазири Майк Рожерс

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг