АҚШ бошлиқ коалиция Ироқ талабини бажаришга рози бўлди
Олам
−
07 Январь 2020
12521ИШИДга қарши курашиш учун АҚШ ташаббуси билан тузилган ҳарбий коалиция Ироқ ҳукуматини яқин кунларда мамлакат ҳудудидан чиқиб кетиш ҳаракати бошланиши ҳақида огоҳлантирди.
Ироқ ҳарбий қўмондонлигига юборилган хатда коалиция яқин кунларда ўз жойлашувини ўзгартиришга тайёргарлик бошлаши айтилган. Коалиция ҳарбийларининг Ироқдан чиқиши самарали ва хавфсиз бўлиши учун керакли чораларни кўради.
Шунингдек, коалиция қўмондонлиги Ироқ ҳукуматининг ўз ҳудудидан қўшни давлат ҳарбийларини чиқаришга бўлган уринишига ҳурмат билан муносабатда бўлишини таъкидлаган.
Маълумот учун, 5 январь куни Ироқ парламенти коалиция кучларини мамлакат ҳудудидан чиқариш ҳақида қарор қабул қилди. Мамлакат ҳукумати бу қарорни тўғри деб ҳисоблади.
Ироқ ҳукмрон доиралари Бағдодда Эроннинг “Қудс” махсус бўлинмаси қўмондони Қосим Сулаймоний ўлдирилгач шундай қарорга келди. Ушбу операция ироқ расмийлари билан келишилмаган ҳолда амалга оширилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь