АҚШ 14 та вакцина устида иш олиб бораётганини эълон қилди

Олам 2147
image

АҚШ Президенти маъмурияти Дональд Трампнинг “Юқори тезликдаги операция” дастури доирасида коронавирусга қарши 14 хил вакцина ишлаб чиқмоқда. Бу ҳақда NBC телеканали хабар берган.

Телеканал маълумотларига кўра, ушбу 14 вакцина 90 дан ортиқ намунадан танлаб олинган. Кейинги икки ҳафта ичида вакциналар қўшимча синовлардан ўтади, бу давр ичида улардан олти донаси қолади, деган расмийлар.

Маъмурият вакиллари, танланган 14 та намунадан бирон-бирининг якуний синовдан муваффақиятли ўтишига ишонч йўқлигини таъкидлаган. Бироқ Оқ уй камида битта вакцина 2021 йил январигача фойдаланишга тайёр бўлишига умид қилмоқда.

3 май маълумотларига кўра, АҚШда коронавирусга чалинган беморлар сони 1 160 774 нафарга етди. 173 425 нафар бемор шифо топган бўлса, 67 444 киши эса ҳаётдан кўз юмган.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 104
Рейтинг: 2.9
t
×