Аи-91 бензин яна қимматлади

Жамият 4518
image

Жорий йилнинг 19-23 августларида ўтказилган биржа савдо якунларига кўра, ЎзРТХБ АЖ биржа савдоларига жами 1910,0 тонна Аи-91 автомобиль бензини қуйилди. Жумладан, “Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖ биржа савдоларига 1590,0 тонна, ва “Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖ 320,0 тонна Аи-91 бензинини сотув учун қўйишди. Сотувчи томонидан белгиланадиган Аи-91 бензин учун бошланғич нарх, унинг бир тонна учун 6216,4 минг сўмни ташкил этди. Бу ҳақда ЎзРТХБ хабар берди.

Аи-91 бензини бўйича биржа савдолари душанбадан жумагача ҳар куни биржа савдолари жадвалига мувофиқ ўтказилди. Биржа савдолари давомида Аи-91 автобензинини сотиб олиш учун буюртмалар юридик шахслар, шу жумладан йирик ишлаб чиқарувчи корхоналар, тадбиркорлик субъектлари ва автомобиль ёқилғи қуйиш шахобчалари томонидан келиб тушди.

Ҳафталик биржа савдо натижаларига кўра ЎзРТХБ АЖда 12,2 млрд сўмлик 1910,0 тонна Аи-91 бензини, яъни унинг савдога қўйилган барча ҳажми сотилган. Аи-91 русумли бензиннинг ҳафталик котировкаси унинг амалдаги бошланғич нархига нисбатан 2,5 фоизга ўсиб, бир тонна учун 6370,9 минг сўмни ташкил этди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 июндаги “Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нархлари ва тарифларини ўзгартириш тўғрисидаги” 633-сонли қарорига мувофиқ 2019 йил 15 августдан бошлаб Аи-91 русумли автомобиль бензинининг чакана нархи биржа савдолари орқали белгиланмоқда.

Аввалроқ, 12-16 август кунлари Республика товар хомашё биржасида Аи-91 бензиннинг 1 кг учун ўртача нарх 6118 сўм бўлгани бир ҳафта давомида шу маркали бензин нархи 2 фоиз ёки 120 сўмга ошгани ҳақида хабар берган эдик.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 48
Рейтинг: 3.1
Будьте в курсе событий!
×
×