Аи-91 бензин қимматлади

Жамият

image

15 августдан эркин савдога чиқарилган Аи-91 бензин нархи маълум қилинди. Монополияга қарши курашиш қўмитаси биржада сотувга қўйилаётган бензин нархлари ҳақида маълумот берди. 

Қўмита маълумотига кўра, 12-16 август кунлари Республика товар хомашё биржасида Аи-91 бензиннинг 1 кг учун ўртача нарх 6118 сўм бўлган. Бир ҳафта давомида шу маркали бензин нархи 2 фоиз ёки 120 сўмга ошган. 

А-91 нархи эркин савдога чиқарилишидан аввал барча ёқилғи қуйиш шохобчаларида 4500 сўм нархда сотилаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, 15 августдан буён Аи-80 маркали бензин давлат томонидан ўрнатилган қатъий 4500 сўм нархда сотилмоқда. 


Мақола муаллифи

Теглар

бензин

Баҳолаганлар

110

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг