Эртага бензин, газ ва “свет” нархи ошади
Жамият
−
14 Август 2019
8880Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ёқилғи-энергетика ресурслари нархлари ва тарифларини ўзгартириш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ эртага, 15 августдан автобензин, дизель ёқилғиси, табиий газ ва электр энергия нархи оширилади.
Автобензин ва дизель ёқилғиси акциз солиғини ҳисобга олган ҳолда қуйидаги нархларда сотилади:
• АИ-80 автобензин – 1 литр учун 4 500 сўм (ҳозир 4 000 сўм);
• Дизель ёқилғиси – бир литр учун 5 700 сўм (ҳозир 4 800 сўм);
• ЭКО дизель ёқилғиси – бир литр учун 5 700 сўм (ҳозир 4 900 сўм).
АИ-91 бензини биржа савдолари орқали сотилади.
Қонун ҳужжатларида белгиланган шахсларнинг айрим тоифаларига автобензин сотиб олиш учун ҳаражатларнинг бир қисми учун ойлик 75 000 сўм компенсация ажратилади.
Табиий газ учун қуйидагича тариф ўрнатилади:
а) Газни ҳисобга олиш приборлари мавжуд бўлганда – куб метри учун 380 сўм;
б) Газни ҳисобга олиш приборлари мавжуд бўлмаганда:
• овқат тайёрлаш ва иссиқ сув таъминоти учун – куб метри учун 660 сўм;
• Иситиш учун – куб метри учун 380 сўм;
• Маиший эҳтиёжлар учун 1 кг суюлтирилган газ аҳолига 1120 сўмдан сотилади;
Электр энергия учун қуйидагича нархлар ўрнатилади:
• Маиший истеъмолчилар учун 1 кВт/соат – 295 сўм;
• Истеъмолчиларнинг бошқа тоифаси учун 1 кВт/соат – 450 сўм.
Эслатиб ўтамиз, 15 августдан иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти учун ҳамда 24 августдан совуқ сув учун ҳам тарифлар оширилади.