Агуэронинг узоқ кутилган дебюти бугун амалга ошиши мумкин 

Спорт

image

“Барселона” футболчиси Серхио Агуэро Испания Ла Лигасининг 9-туридан ўрин олган “Валенсия”га қарши ўйин қайдномасига киритилди.

Каталония клуби сафида расмий учрашувларда майдонга тушмаган аргентиналик футболчи бўлажак ўйинда иштирок этиши мумкин.

Агуэро охирги марта расмий ўйинларда жорий йилнинг 4 июль куни Аргентина терма жамоаси сафида Америка Кубогининг Эквадорга қарши баҳсида ўйнаган. “Барса”га келгач, август ойида тиззасидан жароҳат олиб, сафдан чиққан эди.

Эслатиб ўтамиз, Месси ПСЖга ўтганидан сўнг, Серхио Агуэро “Барса”да 10-рақам остида ўйнашни хоҳламаган ва 19-рақамли либосни кийишга қарор қилган. 

Маълумот учун, “Барселона” ва “Валенсия” ўртасидаги учрашув, бугун Тошкент вақти билан соат 23:55 да старт олади.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Месси Каталония Куман Агуэро

Баҳолаганлар

11

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг