Агуэро юрагидаги муаммолари сабаб фаолиятини якунлади
Спорт
−
15 Декабрь 2021
3926Бугун, 15 декабрь куни “Барселона” ҳужумчиси Серхио Агуэро 33 ёшида профессионал фаолиятини якунлади, бу ҳақда форвард клуб вакиллари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида айтиб ўтди.
Маълум бўлишича, аргентиналик футболчи юракдаги муаммолар туфайли шундай қарорга келган. Матбуот анжумани давомида Агуэро узоқ вақт кўз ёшларини тия олмади.
Эслатиб ўтамиз, ҳужумчи Испания чемпионатининг 12-туридан ўрин олган “Алавес”га (1:1) қарши ўйиннинг биринчи бўлимида тахикардия туфайли алмаштирилган эди. Ўшанда футболчи эҳтиёт чораси сифатида алмаштирилган эди. Ўйиндан сўнг, Агуэро ўзини яхши ҳис қилаётганинини таъкидлаган эди. Кейинчалик малум бўлишича, форвард юраги билан боғлиқ муаммолар туфайли камида уч ой майдонга туша олмаслиги хабар қилинди.
Маълумот учун, 33 ёшли аргентиналик футболчи жорий йилнинг июль ойида “Манчестер Сити”дан эркин агент сифатида “Барселона”га кўчиб ўтганди. У “кўк-анорранглилар” сафида Ла лига доирасида 3 та ўйин ўтказиб, “Реал Мадрид”га қарши кечган “Эль класико”да рақиб дарвозасини ишғол этган эди.
LiveБарчаси