Агуэро саломатлиги ҳақида маълумот берди
Спорт
−
12 Ноябрь 2021
4350Аввалроқ, “Барселона” ҳужумчиси Серхио Агуэро юраги билан боғлиқ муаммолар туфайли фаолиятини якунлаши мумкинлиги хабар берган эдик. 33 ёшли футболчи саломатлги ҳақида ўз Twitter саҳифасида маълумот берди.
“Барча миш-мишларни инобатга олган ҳолда шуни маълум қиламанки, мен клуб шифокорларининг кўрсатмаларига амал қиламан, кўрикдан ўтаман ва даволанаман. 90 кун ичида ҳаммаси ҳал бўлади. Доимо яхши кайфиятда бўлишим шарт”, дея ёзган Агуэро.
Эслатиб ўтамиз, Агуэро жорий йилнинг 30 октябрь Испания Ла лигасининг 12 туридан ўрин олган “Алавес”га (1:1) қарши ўйиннинг 41-дақиқасида кўкрак қафасидаги ноқулайлик ва енгил тахикардия туфайли алмаштирилган. Шундан сўнг, шифохонага ётқизилган ва юраги текширилиб, камида 3 ой майдонга туша олмаслиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Маълумот учун, Серхио “кўк-анорранглилар” таркибида 3 та ўйин ўтказди “Реал Мадрид”га қарши кечган “Эль класико”да рақиб дарвозасини ишғол этди.