Агар халқ хоҳласа, Арманистон ҳукумати истеъфога чиқади - Пашинян
Олам
−
12 Июнь
3693Арманистон Бош вазири Никол Пашинян ҳукумат фақат халқ хоҳласагина истеъфога чиқишини айтди. Бу ҳақда у парламент паркидаги мухолифат митинги чоғида ўтказилган брифингда маълум қилди.
“Агар Арманистон Республикаси халқи ҳукумат ўзгаришини хоҳласа, бу ўзгариш албатта амалга ошишини ўн марталаб айтганман”, дейди Бош вазир.
Пашинян, шунингдек, парламент биноси яқинида кўп сонли полиция кучлари ва махсус техниканинг тўпланганини “қонун чиқарувчи ҳокимиятнинг нормал ишлашини таъминлаш” зарурати билан изоҳлади.
Эслатиб ўтамиз, Арманистон пойтахти Ереванда 30 май куни “Тавуш Ватан номи билан” ҳаракатининг норозилик митинги бўлиб ўтганди. Бунинг оқибатида намойишчилар тўпланган Республика майдонида кескин вазият юзага келганди.
LiveБарчаси