Агар Франция таркибида ўйнаганимда “олтин тўп” учун курашардим – Менди
Спорт
−
10 Ноябрь 2021
3266“Челси” ва Сенегал терма жамоаси дарвозабони Эдуард Менди нима учун “Олтин тўп”га даъвогарларнинг кенгайтирилган рўйхатига киритилмагани ҳақида ўз фикрини билдирди.
“Бу мени рағбатлантиради ва янада олға интилишга ундайди. Лекин бир нарса аниқки, агар мен Франция терма жамоаси сафида Евро-2020 мусобақасида қатнашганимда “олтин тўп” учун курашардим ва кенгайтирилган рўйхатга киритилмаслигимни муҳокама қилмаган бўлардик”, дейди Менди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда 29 ёшли Менди UEFA чемпионлар лигасида тўққизта ўйинда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган. Бу турнирда иштирок этган дарвозабонлар учун рекорд кўрсаткич ҳисобланади. Шунингдек, у ЕЧЛ финалида ўйнаган илк африкалик дарвозабондир.
Маълумот учун, Чемпионлар лигаси ва Европа суперкубогида зафар қучган Менди жорий мавсумда 15 учрашувда майдонга тушиб, уларнинг 9 тасида гол ўтказиб юбормаган.
LiveБарчаси