Афсонавий стадион бузилмайдиган бўлди

Спорт

image
0:00
0:00
download

Милан шаҳридаги “Сан-Сиро” стадионининг иккинчи қавати 70 йиллик тарихга эга бўлгани ва қонуний ҳимоялангани учун арена 2025 йилдан кейин бузилмайдиган бўлди. Бу ҳақда Италиянинг Ломбардия минтақавий маданий мерос комиссияси маълум қилди.

Шундай қилиб, “Милан” ва “Интер” клублари яқин орада стадионни бузиш бўйича дастлабки режаларини амалга ошира олмайди. Энди икки клуб ҳам янги уй аренасини “Сан-Сиро”дан узоқроқ ҳудудда қуриш мажбуриятини олади.

Дастлабки маълумотларга кўра, катта эҳтимол билан “Интер” Роззанода, “Милан” эса Сан-Донато ҳудудида янги стадион қуриш ишларини бошлайди. 

Маълумот учун, “Сан-Сиро” 1926 йилда бунёд этилган. Арена 1956 ва 1989 йилларда қайта реконструкция қилинган. Стадион ўз бағрига 76 мингга яқин мухлисни сиғдира олади.


Мақола муаллифи

Теглар

Милан Интер Сан-Сиро

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made