Афсонавий “Спартак” 100 ёшдa. Путин клубга табрик йўллади

Спорт 3100
image

Россия Президенти Владимир Путин Москванинг “Спартак” футбол клубини 100 йиллик юбилейи муносабати билан табриклади. Бу ҳақда Кремль расмий сайти хабар берди.

Президент Путин “Спартак” жамоасининг қўлга киритган ютуқларини умумий ғурур ва миллий бойлик дея атаган.

“Жамоани ва кўплаб мухлисларни муҳим сана – “Спартак” футбол клубининг 100 йиллиги билан табриклайман. Россиянинг энг машҳур ва энг совриндор клубларидан бирининг тарихи футболнинг ривожланиши ва унинг оммавийлигининг ўсиши ва мамлакатимизда жисмоний тарбия ҳаракатининг шаклланиши билан мустаҳкам боғлиқ. “Спартак” тарихида кўплаб ёрқин ғалабалар ва рекордлар мавжуд. Бу юксак ютуқлар умумий ғуруримиз, миллий бойлигимиздир”, деган давлат раҳбари.

Президент Путиннинг қўшимча қилишича, “Спартак” мухлисларининг ҳозирги авлоди клубнинг ғалабаларига пойдевор бўлган афсоналарга нисбатан ҳурмат билан муносабатда бўлиши ниҳоятда муҳим. 

Шунингдек, Президент “Спартак” жамоасига ҳар қандай вазиятда омад тилашини ҳам айтган.

“Спартак” ишқибозларининг бугунги авлоди ўз она клубининг ажойиб анъаналарига асос солган, “Спартак”нинг спорт майдонидаги нуфузини мустаҳкамлаган, машҳур мураббийлар, футболчилар, ташкилотчиларга катта ҳурмат билан қараши ниҳоятда муҳим. 

Уларнинг ҳаёт йўли, касбий маҳорати ва танлаган ишига садоқати янги футбол юлдузларини етиштириш учун мустаҳкам пойдевор бўлиб, хизмат қилган. “Спартак” афсоналарининг иродаси унутилмас ғалабалар рамзидир. Ҳар қандай вазиятда, “Спартак”га чин қалбимдан энг яхши тилакларимни тилайман”, деган Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин

Эслатиб ўтамиз, Москванинг “Спартак” клуби 25 учрашувда 31 очко тўплаган ва 2021/2022 йилги мавсумда Россия Премьер-лигасида ўнинчи ўринда бормоқда. Кейинги ўйинда “Спартак” футбол бўйича Россия кубоги чорак финалида ЦСКА (Армия марказий спорт клуби) билан тўқнаш келади. Учрашув 20 апрель, чоршанба куни бўлиб ўтади.

Маъруф Абдумаликов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 53
Рейтинг: 3
t
×