Афсонавий Ройс фаолиятини Америкада давом эттиришга яқин турибди
Спорт
−
03 Июнь
1899“Лос-Анжелес Гэлакси” Дортмунднинг “Боруссия” клуби ярим ҳимоячиси Марко Ройсни эркин агент сифатида ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда футбол журналисти Фабрицио Романо Х’даги саҳифасида маълум қилди.
Америка клуби аллақачон 35 ёшли германиялик футболчига шартнома таклифини юборган ва МЛСнинг бошқа клуби “Шарлотта” билан Ройс трансфери борасида биринчи музокара ўтказиш ҳуқуқи учун тўловни келишиб олган.
Марко Саудия Арабистонидан ҳам таклифлар олди, аммо ҳозирда энг фаол музокарани “Лос-Анжелес Гэлакси” клуби олиб бормоқда.
Маълумот учун, 35 ёшли Ройс ёзда “Боруссия”ни эркин агент сифатида тарк этади. Ройс 2012 йилдан бери Дортмунд клубида ўйнаб келмоқда. Жорий мавсумда тажрибали футболчи барча мусобақаларда 39 та ўйин ўтказиб, 8 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди.