Афсонавий Пеле вафот этди

Спорт

image

Бразилиялик афсонавий футболчи, футбол қироли Пеле 82 ёшида вафот этди. Бу ҳақда AP нашри хабар берди. 

Хабарга кўра, Пеле 29 декабрь кечки вақтда вафот топган. Афсонавий футболчи анчадан буён саратон касаллигига қарши курашиб келаётганди. 

Пеле бир ойдан кўпроқ вақт мобайнида касалхонада  бўлди. Пеле соғлигида муаммолар бўлишига қарамай, сўнгги кунларгача Жаҳон чемпионати ўйинларини кузатишга ҳаракат қилди.

Аввалроқ, афсонавий бразилиялик футболчи ўз яқинлари билан видолашганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Пеле

Баҳолаганлар

353

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг