Афсонавий бразилиялик футболчининг ўйинини 1 миллиондан ортиқ киши кузатди
Спорт
−
27 Февраль 2023
104122018 йилда фаолиятини якунлаган бразилиялик футболчи Роналдиньо шоу тариқасида ўтказиладиган Испания медиа лигасида “Порсинос” жамоаси сафида дебют қилди. Бу ҳақда “Marca” нашри хабар берди.
Футболчи Қироллар лигасининг 8-туридан ўрин олган “Пио”га қарши ўйинга жамоа билан пушти лимузинда келди. Бразилиялик футболчи биринчи бўлимнинг бешинчи дақиқасидаёқ сардорлик боғичини қабул қилиб, захирадан майдонга тушди.
Ўйиннинг онлайн платформалардаги трансляциясини жами бир миллиондан ортиқ киши томоша қилди.
Қироллар лигаси – Испания медиа-футбол турнири бўлиб, мусобақа шоу-бизнес юлдузлари ва футбол афсоналари иштирокида ўтказилади. Учрашувлар 7х7 форматида 40 дақиқа давом этади.
Маълумот учун, Роналдиньо 2005 йилги “Олтин тўп” соҳиби, шунингдек, FIFA талқинига кўра 2004 ва 2005 йилларда дунёнинг энг яхши футболчиси бўлган. У Бразилия терма жамоаси билан 2002 йилда жаҳон чемпионлигига эришган.
LiveБарчаси