Афроамерикаликнинг ўлими муносабати билан намойишлар уюштирилди. 100 га яқин одам ҳибсга олинди 

Олам

image

АҚШда Миннесота аҳолиси кетма-кет олтинчи куни афроамерикалик Даунт Райт полиция томонидан ўлдирилгани учун намойишларга чиқди. Натижада 100 га яқин киши ҳибсга олинди. Бу ҳақда KARE телеканали хабар берди.  

Қайд этилишича, кеча, 16 апрель куни кечқурун Бруклин-Сентер шаҳри полиция бўлимига 500 га яқин одам келган. 

Шаҳар ҳокимияти 17 апрелга ўтар кечаси яна комендантлик соати ўрнатган. 

Намойишчилар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг тарқалиш ҳақидаги чақириқларига қулоқ солишни истамаган, улар полиция ходимларига турли хил нарсаларни улоқтирган. 

Маълумот ўрнида, афроамерикалик Даунт Райтни отиб ташлаган собиқ полициячи Ким Поттер 100 минг доллар гаров пули эвазига ҳибсдан озод қилинган. 

Аввалроқ, 11 апрель куни АҚШнинг Миннесота штатидаги Бруклин-Сентер шаҳрида полициячи афроамерикаликни отиб ўлдиргани, шундан сўнг шаҳарда норозилик намойишлари бошлангани ҳақида хабар бергандик.  


Мақола муаллифи

Теглар

полиция афроамерикалик

Баҳолаганлар

46

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг