Африканинг олти давлати раҳбарлари Путин билан учрашиш учун Санкт-Петербургга келди

Олам

image

Африканинг олти давлати раҳбарлари Россия Президенти Владимир Путин билан учрашиш учун Санкт-Петербургга келди. Бу ҳақда Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форумининг (SPIEF) якуний матбуот анжуманида Россия Федерацияси Президенти маслаҳатчиси, форумга тайёргарлик кўриш бўйича ташкилий қўмита ижрочи котиби Антон Кобяков маълум қилди.

“Мана энди Африканинг олтита давлати раҳбарлари Россия Федерацияси Президенти билан учрашиш учун Санкт-Петербургга етиб келишди”, дейди у.

Унинг айтишича, форумда 150 дан ортиқ юқори мартабали амалдорлар иштирок этган.

Кобяков Санкт-Петербургга форум учун Жазоир, Арманистон, Жанубий Осетия Президентлари, Куба Бош вазири келганини қайд этган.

Бирлашган Араб Амирликлари делегациясига БАА Президенти Мухаммад ибн Заид Аль Нахайян бошчилик қилган.

Маълумотларга кўра, Путин билан учрашувда улар Украина масаласи ва “дон келишуви”ни муҳокама қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Санкт-Петербург Африка Владимир Путин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made