Африка кубоги. Тартибсизлик оқибатида 6 киши ҳалок бўлди (видео)
Sport
−
25 January 2022 3736 1 minute
Африка Миллатлар кубоги 1/8 финалидан ўрин олган Камерун ва Комор ороллари ўртасидаги учрашув олдидан юз берган тартибсизликда олти киши ҳалок бўлган ва 40 нафарга яқин киши жароҳат олган.
Фожиа Камерун мамлакатининг Яунде шаҳридаги стадионда содир бўлган. Бироқ ўйин бекор қилинмади ва камерунликларнинг ғалабаси билан якунланди – 2:1
Расмийлар қурбонлар сони ортиши мумкинлигини истисно қилмаяпти. Бир неча кишининг аҳволи ўта оғир даражади.

Эслатиб ўтамиз, ушбу баҳс қизиқарли ҳолаьтлар билан ҳам ёдда қолди. Дастлаб, Комор Оролларининг 12 нафар футболчиси, жумладан ҳар учала дарвозабони коронавирус туфайли майдонга туша олмади. Чап қанот ҳимоячиси дарвозабон сифатида ўйнади ва либос рақами ўрнига “скотч” билан 3 рақами йопиштирилган. Ўйиннинг 6-дақиқасидаёқ жамоа сардори майдондан четлатилди. Бироқ жамоа мардонавор курашди ва мухлислар “ёқимтойи”га айланди.

Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August