Афғонистонни тарк этаётган АҚШ ҳарбий техникасини қолдириб кетадими?

Олам

image
0:00
0:00
download

Хабарингиз бор, АҚШ ва НАТО қўшинлари Афғонистонни тарк этмоқда. Бунинг ортидан, аллақачон, мамлакатда ҳарбий кескинлик юзага келган. “Толибон” ҳаракати фаоллашган ва бирин-кетин мамлакат туманларини эгалламоқда. Шундай пайтда АҚШ ҳарбий техникасини ёрдам тариқасида Афғонистон ҳарбийларига қолдирадими?

Ушбу саволга Афғонистон Президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Ҳамдулла Моҳиб қуйидагича жавоб берди:

“Гап шундаки, ҳозирда афғон кучларига берилаётган ҳарбий техника жуда чекланган, чунки Америка қўшинларининг аксарияти, аллақачон, мамлакатдан кетган ва жуда оз сонли ҳарбийлар қолган. Қолган ҳарбий хизматчилар афғонистонлик аскарларни ўқитиш ишлари билан шуғулланган. Албатта, улар бизга бир нечта ҳарбий асбоб-ускуналар беради, аммо ҳарбий техниканинг асосий қисми, аллақачон, бизга юборилган ва биз улардан афғон халқи ҳамда Афғонистоннинг ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилиш учун фойдаланаяпмиз”, дейди Ҳамдулла Моҳиб.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 4 июль куни толиблар Афғонистоннинг 13 та туманини ўз назорати остига олди. БМТ маълумотларига кўра, “Толибон” Афғонистоннинг 50-70 фоизини назорат қилмоқда. ОАВ хабарларига кўра эса мамлакатдаги жами 370 тумандан 110 тасини айнан толиблар қўлида қолмоқда.

АҚШ ва НАТО Афғонистонни тарк этмоқда

Жо Байден Оқ уйни Трампдан қабул қилиб олганда АҚШнинг Афғонистонда атиги 2,5 минг ҳарбий хизматчиси бор эди. Бу Америка Афғонистонга бостириб кираганидан бери энг паст кўрсаткичдир. АҚШнинг собиқ Президенти Обама даврида уларнинг сони 100 мингни ташкил қилган. 2011 йилда бен Лоден ўлдирилгач, қўшинлар сони ҳам камая бошлаган. 

Жорий йилнинг май ойида АҚШ Афғонистондан қолган қўшинларини ҳам олиб чиқа бошлади. Байден ушбу жараённи 11 сентябргача якунламоқчи. Унинг иттифқочилари ҳисобланган Италия ва Германия эса, аллақачон, барча қўшинларини олиб чиқиб кетишга улгурди.


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон АҚШ НАТО “Толибон”

Баҳолаганлар

256

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг