Қобулдаги терактда “Толибон” вазири ҳалок бўлди

Олам

image

Афғонистондаги “Толибон” муваққат ҳукуматининг қочқинлар бўйича вазири Ҳалил ур-Раҳмон Ҳаққоний Қобулдаги масжид олдидаги терактда ҳалок бўлди. Бу ҳақда CNN хабар берди.

Қайд этилишича, худкуш Ҳаққоний ҳужжатлар имзолаётган пайтда ўзини портлатган. “Толибон” вакили билан бирга яна олти киши ҳалок бўлган.  Муваққат ҳукумат расмий баёнотида Ҳаққоний вафотини чуқур қайғу билан қабул қилингани билдирилган.

“Афғонистоннинг қочқинлар бўйича вазири Ҳалил ур-Раҳмон Ҳаққоний бугун худкушлик ҳужуми оқибатида ҳалок бўлгани ҳақидаги хабарлар тасдиқланмоқда”, дейилади баёнотда.

“Толибон” ушбу ҳужум учун ИШИДни айбламоқда. ИШИД эса ҳозирча жавобгарликни ўз зиммасига олмаган.

Маълумот учун, Ҳаққоний “Толибон” ҳокимиятга қайтганидан буён Афғонистонда содир бўлган портлашлар қурбони бўлган энг юқори мартабали расмий бўлди. У 2021 йилнинг сентябрида Афғонистоннинг қочқинлар бўйича вазири этиб тайинланганди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Покистоннинг шимоли-ғарбий минтақасидаги Афғонистон чегараси яқинидаги қуролли тўқнашувларда 6 нафар ҳарбий ва 22 нафар жангари ҳалок бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

теракт “Толибон”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг