Афғонистонни икки Президент бошқариши мумкин

Олам

image
Ғани рози. “Толибон”нинг 5000 нафар асири озодликка чиқади north_east

Ғани рози. “Толибон”нинг 5000 нафар асири озодликка чиқади

Маълумки, Афғонистонда мамлакатнинг амалдаги Президенти Ашраф Ғани ва вице-президент Абдулла Абдулла президентлик учун курашмоқда. Ҳозирда бу икки амалдор алоҳида-алоҳида қасамёд қилиш маросимига тайёргарлик кўрмоқда.

Жорий йилнинг 19 февраль куни бўлиб ўтган Афғонистон президентлиги учун сайловда мамлакатнинг амалдаги раҳбари Ашраф Ғани ғалаба қозонган эди. Аммо Абдулла Абдулла ва унинг тарафдорлари сайлов натижаларини тан олмади. Улар сайловни шаффоф бўлмаганлигини айтишди. 

Абдулланинг вакиллари маълум қилишича, АҚШнинг Афғонистондаги махсус вакили Залмай Халилзод уч бора амалдаги Президент билан бу масалага ечим топиш учун учрашган. Бироқ учрашувлар натижа бермаган.

Абдулла Абдулланинг Матбуот котиби Фрайдун Квазуннинг сўзларига кўра, икки томон ўртасида воситачилар орқали яна музокаралар олиб борилади. У бу борада Залмай Халилзоднинг ўрнини алоҳида таъкидлаб ўтди. 

"Биз ўз таклифимизни жаноб Халилзод орқали Ашраф Ғанига тақдим этдик. Уларнинг таклифини ҳам жаноб Халилзод орқали қабул қилдик. Бироқ, ҳозирча аниқ натижаларга эришилмади”, деди Абдулла Абдулланинг вакили Квазун.

Афғонистонлик сиёсатчилар амалдорларнинг бир кун ичида иккита қасамёд маросимини ўтказишга уринишиларидан хавотирда. Улар бу ҳолат мамлакатни янги инқирозга етаклайди деган тахминдалар. 

Президентликка номзод бўлган Афғонистон Миллий Хавфсизлиги собиқ раҳбари Раҳматулла Набил икки қасамёд маросими мамлакат учун "хавфли" бўлишини ва афғон хавфсизлик кучларининг кайфиятига салбий таъсир қилишини таъкидлади. Бу эса уларнинг исёнчиларга қарши туришига жиддий таъсир қилади.

“Айтайлик, иккита қасамёд маросими бўлиб ўтди. Бу ҳолда "Толибон" ҳаракати билан бўладиган музокаралар учун икки хил кун тартибидаги иккита режа тақдим этилади", дейди Набил.

Бу жараёнга таҳлилчи Шохаб Ҳакимий жиддий тарзда эътироз билдириб ўтди. Унинг фикрича, Афғонистонда икки Президент бўлиши мамлакатда тартибсизлик келтириб чиқаради.

“Агар иккита қасамёд маросими ўтказилса, Афғонистондаги сиёсий ва ижтимоий тартибот бузилади. Шу билан бирга, мамлакат хавфсизлиги хавф остида қолади. Шунингдек, ҳукуматнинг молиявий ресурслари талон-тарож қилинади", дейди Ҳакимий.


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон Залмай Халилзод Абдулла Абдулла Ашраф Ғани Cайлов

Баҳолаганлар

226

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг