Афғонистонда содир бўлган зилзила Ўзбекистонда сезилди
Жамият
−
16 Апрель
5579Бугун, 16 апрель куни соат 04:14 да Афғонистон ҳудудида 6,3 магнитудали ер қимирлаши содир бўлди. Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.
Зилзила эпицентри Тошкентдан 570 км жануби-шарқда. Магнитуда: 6,3. Чуқурлиги: 100 км. Эпицентр: Тахор, Афғонистон.
Эпицентрда сезилиш кучи: 4 балл. Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:
- Сурхондарё вилоятида 4 балл, 295 км;
- Фарғона вилоятида 3 балл, 480 км;
- Самарқанд вилоятида 3 балл, 484 км;
- Жиззах вилоятида 3 балл, 485 км;
- Сирдарё вилоятида 3 балл, 495 км;
- Қашқадарё вилоятида 3 балл, 497 км;
- Андижон вилоятида 3 балл, 539 км;
- Наманган вилоятида 3 балл, 545 км;
- Тошкент шаҳрида 2 балл, 570 км.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тожикистон Республикасининг Тоғли Бадахшон вилоятида 7 баллик зилзила содир бўлганди.
LiveБарчаси